Қашшоқликка қарши кураш ҳаракатлари самараси хавф остида

БМТ бош котиби Пан Ги Мун дунёда озиқ-овқат маҳсулотлари нархи кескин ошиб кетгани камбағалликка қарши кураш йўлидаги барча уринишларга путур етказишини таъкидлади.

20 апрель куни Ганада иш бошлаган анжуманда чиқиш қилган БМТ бош котиби озиқ-овқат нархлари ошиб кетиши оқибатида юзага келган бўҳрон жаҳон бўйлаб янги муаммоларни келтириб чиқариши мумкинлигидан огоҳлантирди.

“Агар бу масалага оқилона ёндашилмаса, юзага келган бўҳрон қатор жиддий муаммоларни келтириб чиқариб, жаҳон давлатларининг иқтисодий ва ижтимоий тараққиётига таъсир этиши мумкин”,- деди Пан Ги Мун.