Ироқ раҳбарияти ҳар қачонгидан бирдам

АҚШ давлат котиби Кондолиза Райс Ироқ раҳбарияти ҳар қачонгидан ҳам бирдам эканини таъкидлади.

Якшанба куни кутилмаганда Бағдодга борган К.Райс бу ҳукумат бош вазир Нурий ал-Маликийнинг шиа жангариларига қарши курашини қўллаб-қувватлаганини таъкидлади.

“Дарҳақиқат, бош вазир ва Ироқ раҳбарияти қабул қилган жасур қарорлар Ироқ учун янги имкониятлар эшигини очди”,- деди Кондолиза Райс.

Шунингдек, К.Райс Нурий ал-Маликийнинг мамлакатда хавфсизликни таъминлаш йўлидаги саъй-ҳаракатларини юқори баҳолади.