Ўзбекистон президенти расмий ташриф билан Қозоғистонга боради

Икки кунлик сафари давомида Ислом Каримов қозоғистонлик ҳамкасби Нурсултон Назарбоев билан музокаралар ўтказади.

Икки қўшни давлат ахборот агентликлари хабарларига кўра, учрашувлар чоғида икки мамлакат ўртасидаги ҳар томонлама ҳамкорликни кенгайтириш ва ривожлантириш масалалари ҳамда минтақавий ва халқаро характердаги долзарб масалалар муҳокама қилинади. Шунингдек, томонлар ўзаро савдо-иқтисодий алоқаларни ҳам муҳокама қилиши кутилмоқда.

Қозоғистон манбалари маълумотларига кўра, Ўзбекистонда Қозоғистон сармояси иштирокидаги юзга яқин корхона фаолият кўрсатмоқда. Айни пайтда Қозоғистонда Ўзбекистон капитали иштирокидаги 700дан зиёд кичик ва ўрта корхона иш юритяпти.