Афғонлар нарх ошганидан норози

Афғонистон шарқида маҳаллий аҳоли озиқ-овқат маҳсулотлари нархи кескин ошиб кетишига қарши норозилик намойиши ўтказди. Унда 400га яқин одам иштирок этди.

Мазкур намойишдан бир неча соат аввал Афғонистон ҳукумати мамлакатда озиқ-овқат тақчиллиги олдини олиш мақсадида 50 миллион доллар ажратилишини эълон қилган эди. Афғонистон ҳукумати матбуот котиби Ҳумоюн Ҳомидзода бу пулга, асосан, қўшни мамлакатлардан, жумладан, Қозоғистон ва Покистондан озиқ-овқат сотиб олинишини билдирди.

БМТ Озиқ-овқат дастури маълумотига кўра, Афғонистонда биргина март ойи давомида буғдой нархи икки баравар қимматлаган.