Рамадида америкалик аскарлар ҳалок бўлди

Ироқнинг Рамади шаҳрида худкуш томонидан содир этилган ҳужумда америкалик икки аскар нобуд бўлди.

АҚШнинг Ироқдаги қўшинлари қўмондонлиги тарқатган маълумотга кўра, мазкур портлашда яна уч ҳарбий, икки полициячи ҳамда тинч аҳоли вакилларидан 24 киши тан жароҳати олган.

Шунингдек, Басра шаҳрида йўл четига ўрнатилган бомба портлаши оқибатида ҳам америкалик аскар ҳалок бўлди.