Россия Қирғизистонни биргаликда тергов ўтказишга чақирди

Россия Қирғизистон ҳукуматини россиялик ҳарбийларга ўқ узилиши воқеасини биргаликда тергов қилишга чақирди.

19 апрель куни Қирғизистон милицияси ходимлари Қант авиабазаси яқинида россиялик аскарни оғир яралаган эди.

Қирғизистон ИИВнинг билдиришича, Россия ҳарбийлари Бишкекда маст ҳолатда йўл қоидасини қўпол тарзда бузгани учун қўлга олинган. Қўлга олиш жараёнида улар милиция ходимларига қаршилик кўрсатган.

Бироқ Россиянинг Қирғизистондаги элчихонаси россиялик ҳарбийлар босқинчилик қурбони бўлгани тўғрисида хабар тарқатган эди.