“Бирор кишининг оламдан ўтиши унинг сафари якунланди, дегани эмас. Хотираларимизда бор экан, демак у тирик. Борис Николаевич Ельцинни биринчи президент ҳамда Россиянинг жасур етакчиси сифатида ҳар доим ёдга оламиз ва у қалбимизда мангу қолажакдир”,- деди Россия президенти Владимир Путин.
Екатеринбургда эса Уральск давлат университитетига Борис Ельцин номи берилди. Шунингдек, шаҳар кўчаларидан бири ҳам собиқ президент номи билан аталди. Жорий йил якунида эса Санкт-Петербургда Борис Ельцин номидаги миллий кутубхонани очиш режалаштирилган.