Эрон ядровий қурол устида ишламаётганини исботламоқчи

Эрон ҳукумати ядровий қурол яратишни режалаштирмаётганини исботлаш мақсадида Атом энергияси халқаро агентлиги билан бу масалада ҳамкорлик қилишга розилик берди.

Хабарларга кўра, бу ҳақдаги келишувга халқаро агентлик расмийси Олли Хейноненнинг жорий ҳафтада Теҳронга қилган сафари чоғида эришилган.

Айни пайтда Атом энергияси халқаро агентлиги май ойига қадар Эроннинг ядровий дастури борасида мавжуд барча саволларга расмий Теҳрондан жавоб олишга умид билдирди. Агентлик раҳбари Муҳаммад ал-Барадей эса расмий Теҳрон қарорини олқишлади.