Шиа жангариларидан 15 таси ўлдирилди

АҚШнинг Ироқдаги қўшинлари қўмондонлиги Бағдоднинг шиалар яшовчи туманида рўй берган тўқнашувларда 15 жангари ўлдирилганини эълон қилди.

Хабарларга кўра, Бағдоднинг Ҳусайния туманидаги тўқнашувлар сешанба куни тунда бошланиб, эрта тонгача давом этган.

Ўтган ойда Ироқ ҳукумати кучлари радикал шиа уламоси Муқтадо ас-Садрнинг Маҳдий армияси жангариларига қарши кенг кўламли ҳарбий амалиётлар ўтказишни бошлагандан буён томонлар ўртасида рўй берган тўқнашувларда юзлаб фуқаро нобуд бўлди.