Ноёб паррандалар асраб қолинди

Украиналик икки фуқаро Тожикистон ҳудудидан мамлакат “Қизил китоб”ига киритилган 500га яқин ноёб парранда ва тахминан икки мингта капалак ҳамда қўнғизни олиб чиқиб кетаётганида қўлга олинди.

Хатлон вилояти божхона бошқармаси матбуот маркази бошлиғи Олим Шариповнинг билдиришича, украиналик фуқаролар Тожикистон ҳудудида нодир паррандалар ва ҳашаротларни тутиш учун ҳеч қандай расмий рухсатномага бўлмаган.

Айни пайтда маъмурий жавобгарликка тортилган украиналиклар давлат ҳисобига жарима тўлайди.