Олмаотада VII Евросиё медиафоруми иш бошлади

Қозоғистон президентининг катта қизи Дариға Назарбоева ташаббуси билан бир неча йилдан буён ўтказиб келаётган Евросиё медиафоруми мамлакат раҳбарига ўз қизи томонидан ташаккур изҳор қилиниши билан бошланди.

Медиафорум бош продюсери Владимир Рерихнинг маълум қилишича, икки кунлик анжуман чоғида сўнгги даврдаги долзарб мавзулар, шу жумладан, “Тан олинмаган ҳудудлар” ва “Иккинчи совуқ уруш рўёси” каби мавзулар муҳокама қилинади.

Маълумотларга кўра, VII Евросиё медиафорумида 450 делегат, жумладан, 150 чет эллик иштирокчи қатнашади.