Ўзбек-қирғиз чегара музокараларининг янги босқичи бошланди

Қирғизистон Миллий хавфсизлик кенгаши котиби Тоқон Мамитов ўзбек-қирғиз чегарасини аниқлаш борасидаги музокараларнинг янги босқичи бошланганини маълум қилди.

Унинг айтишича, Ўзбекистон билан чегара чизиғи 1375 километрни ташкил этади. Шундан 307 километри шу кунгача аниқланмаган.

“Бугунги кунда 58 та баҳсли ҳудуд бўйича келишмовчиликлар мавжуд. Тошкентда ва Ўшда ўтадиган музокараларда мана шу баҳсли ҳудудлар масаласи кўрилади”,- деди Тоқон Мамитов.

Хабарларга кўра, чегара бўйича Ўшдаги музокаралар ёпиқ эшиклар ортида ўтган ва музокаралар натижаси ҳозирча сир сақланмоқда.