Беларус ўз талабини такрорлади

Беларус АҚШдан Минскдаги элчихонаси ходимлари сонини қисқартиришни яна бир бор талаб қилди.

Беларус ҳукумати Вашингтондаги ўз элчихонаси ходимлари сонини қисқартириш билан бир қаторда АҚШнинг Минскдаги элчихонаси ходимлари сонининг ҳам қисқартирилишини билдирган эди.

Беларус Ташқи ишлар вазирлиги АҚШ элчисидан ҳукумат тавсияларини бажаришни талаб қилганини маълум қилди.

Ўтган ойда расмий Вашингтон Беларуснинг “Белнефтехим” компаниясига қарши жазо санкциялари қўллагандан сўнг Беларус ҳукумати АҚШнинг Минскдаги элчисига мамлакатни тарк этишни ҳамда элчихона ходимлари сонини қисқартиришни талаб қилган эди.