Туркия курд исёнчилари истеҳкомларини ўққа тутди

Туркия Мудофаа вазирлиги 23 апрель куни мамлакат ҳарбий ҳаво кучлари Ироқ шимолида курд исёнчилари истеҳкомларини бомбардимон қилганини билдирди.

Ҳарбийлар баёнотида айтилишича, бу ҳаво зарбалари оқибатида Туркия ҳудудида қўпорувчилик ҳаракатларни режалаштирган жангарилар йўқ қилинган.

Бундан қарийб икки ой муқаддам Туркия қўшинлари кучлари Ироқ ҳудудига бостириб кириб, жангариларга қарши ҳарбий амалиётлар ўтказган эди.