Ироқда камида 8 киши ҳалок бўлди

Ироқдаги шиа мусулмонлари қуролли гуруҳлари ва АҚШ қўшинлари ўртасида рўй берган тўқнашувлар натижасида камида 8 киши ўлдирилди. Садр шаҳарчасида юз берган тўқнашувлар чоғида ўлдирилганлар орасида бир аёл ҳам бор.

Ироқ расмийлари берган маълумотларга кўра, отишмалар чоғида камида 44 одам жароҳатланган.

Бундай отишмалар шиа етакчиси Муқтадо ас-Садрнинг жума куни ўз аскарларини Ироқ хавфсизлик кучлари билан жангларни тўхтатишга чақирганига қарамай давом этмоқда. У ўз нишонида Ироқ аскарлари эмас, АҚШ ҳарбийлари эканини таъкидлади.