Эрон АҚШ босқинига учрамаслигига ишонади

Эрон ҳукумати Ироқ ва Афғонистонни ўз муаммолари билан вайрон қилган АҚШ қўшинларининг бошқа бир давлатга ҳужуми эҳтимолдан йироқ, дея баёнот берди.

Эрон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот вакили Муҳаммад Али Ҳусайний эълон қилган баёнотда айтилишича, АҚШ қўшинларининг бошқа бир мамлакатга “бостириб” киришга қурби етиши эҳтимолдан йироқ.

Ўтган ҳафтада АҚШнинг икки юқори мартабали ҳарбийси – Штаб бошлиқлари бирлашган қўмитаси раҳбари адмирал Майк Маллен ва мудофаа вазири Роберт Гейтс Эронни Ироқдаги исёнчи гуруҳларга ёрдамни кучайтираётганликда айблаган эди.