Вертолёт ҳалокатида 20 киши ўлди

Қора денгиздаги бурғулаш платформасида Украинага қарашли вертолётнинг ҳалокатга учрашиши оқибатида 20 киши ҳалок бўлди.

Хабарларга кўра, Украинанинг “Нафтогаз” миллий компаниясига тегишли вертолёт платформадаги темир мосламалардан бирига урилгандан сўнг пастга қулаб, ёниб кетган.

Ўтган ойда ҳам Қора денгизда Украина чегарачиларига тегишли вертолётнинг қулаши оқибатида 12 киши нобуд бўлган эди.