Хабарларга кўра, ЕИ ташқи ишлар вазирлари Андижон воқеалари учун масъул бўлган Ўзбекистон расмийларига жорий этилган виза чекловини вақтинчалик тўхтатиш қарорини яна олти ойга узайтириши кутилмоқда.
2005 йилнинг октябрь ойида ЕИ Ўзбекистонга қурол-яроғ эмбаргоси ва Андижон воқеалари учун масъул 12 амалдорнинг тузилма давлатларига киришига виза чеклови жорий этган эди. 2007 йилнинг май ойида эса Ўзбекистоннинг тўрт амалдори бу рўйхатдан олиб ташланганди.