Остонада йил бошидан буён 53 килограмм наркотик мусодара қилинди

Остона шаҳри полицияси бу наркотик моддаларнинг аксар қисми Қозоғистонга Тожикистон ва Ўзбекистон орқали кириб келаётганини билдирди.

Остона шаҳри ички ишлар департаментининг наркотик моддаларга қарши кураш бошқармаси бошлиғи Аясин Байгелдаев 2008 йил бошидан буён гиёҳвандлик моддалари билан боғлиқ 73 жиноят қайд этилгани, улардан 59 таси наркотиклар савдосига алоқадорлигини маълум қилди.