АҚШ элчиси Сурия ва Эронни айблади

АҚШнинг БМТдаги элчиси Залмай Халилзод Эрон ва Сурияни Ироқдаги вазиятни издан чиқаришга уринаётганликда айблади.

БМТ Хавфсизлик кенгашида чиқиш қилган Залмай Халилзоднинг айтишича, Эрон қўллаб-қувватлаётган қуролли гуруҳлар сўнгги ойлар давомида Ироқ ҳудудида бир нечта ҳужум уюштирган.

Эрон ислом инқилоби посбонлари корпуси ироқлик жангариларни ҳарбий тайёргарликдан ўтказаётганликда ҳам айблаган Залмай Халилзод Сурия ҳам ўз ҳудуди орқали Ироққа келаётган жангариларни тўхтатишга уринмаётганини билдирди. Эрон ва Сурия ҳукуматлари бу айбловларни инкор этди.