Эрон террорчи қўлловчи давлат сифатида қолмоқда

АҚШ Давлат департаментининг терроризмга оид йиллик ҳисоботида Эрон терроризмни қўллаб-қувватловчи энг фаол давлат бўлиб қолаётгани айтилади.

Ҳисоботга кўра, Сурия, Шимолий Корея, Куба ва Судан ҳам терроризмни қўллаб-қувватловчи давлатлар сифатида эътироф этилган.

Ҳисоботда Покистонда жангариларнинг фаоллашуви оқибатида 2007 йил давомида Афғонистонда содир этилган қўпорувчилик ҳаракатлари кўлами 16 фоиз ошгани таъкидланади.