Россия Абхазиядаги қўшинлари сонини оширмоқда

Россия Ғарб давлатларининг эътирозига қарамай, Абхазиядаги тинчликни сақловчи қўшинлари сонини оширмоқда.

Расмий Москва Абхазиядаги ҳарбийлар сони БМТ мандатига мувофиқ оширилаётганини маълум қилди. Аммо АҚШ, ЕИ ва НАТО Россиянинг бу қарорини кескин танқид қилди.

30 апрель куни ЕИ ташқи сиёсати мутасаддиси Ҳавьер Солана Россия ҳукуматининг бу қарори Москва билан Тбилиси ўртасидаги муносабатларни янада кескинлаштириши мумкин, деган фикрни билдирган эди.