Жорж Буш нарх-навога қарши курашга маблағ ажратишни сўради

Президент Жорж Буш АҚШ Конгрессини жаҳон бозорида озиқ-овқат нархлари ошиб кетишига қарши курашиш чоралари учун қўшимча 770 миллион доллар ажратишга чақирди.

“Сўнгги ҳафталар мобайнида кўпчилик озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг кескин ошиб кетишидан ташвиш билдирди. Бу ташвишларга мен ҳам қўшиламан. Шунинг учун мен АҚШ Конгрессини глобал озиқ-овқат бўҳронини бартараф этиш дастурларига қўшимча 770 миллион доллар ажратишга чақираман”,- деди Жорж Буш.

Хабарларга кўра, бу маблағ даставвал ривожланаётган мамлакатларга озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб беришга ва бу давлатларнинг қишлоқ ҳўжалигини ривожлантириш ишларига сарфланади.