Туркия ҳарбийлари 150 жангарини ўлдирди

Туркия ҳарбийлари яқинда Ироқ шимолидаги курд жангариларига қарши уюштирилган ҳужум натижасида 150 жанггари йўқ қилинганини билдирди.

Туркия чегарасидан 100 километр нарида жойлашган Қандилдаги курд жангарилари базаларига ҳаводан уюштирилган ҳужумлар жума куни тугаган. АҚШ ва Европа Иттифоқи Курдистон ишчилар партиясини ўзининг террорчи гуруҳлар рўйхатига киритган.