Грузиянинг яна бир учувчисиз самолёти уриб туширилди

Грузиянинг айирмачи Абхазия республикаси Мудофаа вазирлиги матбуот котиби Абхазия ҳаво ҳудудида Грузияга тегишли учувчисиз бошқариладиган самолёт уриб туширилганини эълон қилди.

Абхазия расмийсининг таъкидлашича, самолёт Абхазия қуролли кучлари томонидан уриб туширилган.

Айирмачи минтақа расмийлари воқеа якшанба куни содир бўлганини айтмоқда. Грузия расмийлари эса шу куни Абхазия ҳудудига учувчисиз самолётлар учирмаганини таъкидламоқда.

Ўтган ойда ҳам Грузияга тегишли жосус самолёт Абхазия осмонида уриб туширилган ва Тбилиси бунда Россия ҳарбийларини айблаган эди.