Сейсмологик сокинлик поёнига етмоқда

Марказий Осиёдаги сейсмологик вазият тобора хавфли бўлиб бораётган бир пайтда Қозоғистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги эҳтимолий зилзилалар мамлакатнинг катта шаҳарлари учун ўта фожеали бўлиши мумкинлиги тўғрисида огоҳлантирмоқда.

Агар Олмаота шаҳрида зилзила рўй бергудек бўлса, вазирлик шаҳарликларнинг фақат 11 мингтасинигина бошпана билан таъминлаши мумкин. Бу ҳақда Олмаота фавқулодда вазиятлар департаменти бошлиғи Дамир Холиқов маълум қилди.

Унинг эътироф этишича, тўққиз балли зилзила юз берган тақдирда ярим миллиондан зиёд олмаоталик бошпанасиз қолиши мумкин. Шунингдек, зилзила юз берса, шаҳардаги 40 фоиздан 60 фоизгача бино вайрон бўлади.

Вазирлик вакилининг маълум қилишича, 100 йилдан ошиқроқ давом этган сейсмологик сокинлик поёнига етиб бормоқда.