Циклон юз минглаб одамларни бошпанасиз қолдирди

Мьянмада ўтган ҳафта охирида рўй берган тропик циклон оқибатида юз минглаб одам бошпанасиз ва ичимлик сувсиз қолди.

Мьянма ҳукумати тарқатган маълумотда айтилишича, табиий офат оқибатида нобуд бўлган фуқароларнинг сони ўн минг кишига етган. Бундан бироз аввал мамлакат оммавий ахборот воситалари уч мингдан зиёд фуқаро бедарак йўқолганини эълон қилган эди.

Ҳозир бир қанча халқаро ёрдам ташкилотлари табиий офатдан зарар кўрган ҳудудларга кўмак кўрсатилаётганини маълум қилди.