Эрон АҚШга шарт қўйди

АҚШ ҳарбийларининг шиа жангариларига қарши амалиётлари тўхтатилмагунча, расмий Теҳрон Ироқдаги вазиятни барқарорлаштиришга қаратилган музокараларнинг навбатдаги босқичида иштирок этмайди.

Эрон Ташқи ишлар вазирлиги расмийси Муҳаммад Али Ҳусайний шундай баёнот берди.

Ўтган ҳафтада Эроннинг “Форс” ахборот агентлиги ҳам ҳукумат расмийсига таянган ҳолда Ироқдаги шиа жангариларига қарши амалиётлар тўхтатилмаса, расмий Теҳрон АҚШ расмийлари билан Ироқ хавфсизлигига бағишланган музокараларда иштирок этишдан бош тортиши мумкинлиги тўғрисида маълумот тарқатган эди.

Шу пайтгача АҚШ ва Эрон дипломатлари Ироқдаги вазиятни барқарорлаштириш юзасидан уч маротаба музокаралар ўтказган эди.