Икки фаластинлик ҳалок бўлди

Ғазо минтақасида Исроил ҳарбийлари ва фаластинликлар ўртасидаги отишмада икки фаластинлик нобуд бўлди, 13 киши тан жароҳати олди.

Хабарларга кўра, Исроил ҳарбий вертолёти Хон Юнус шаҳри яқинида бир гуруҳ фаластинликларни ўққа тутган. Оқибатда икки киши нобуд бўлган, яна икки киши тан жароҳати олган. Шу куннинг ўзида Исроил қўшинлари Ғазо минтақасининг жанубий қисмига бостириб кирган. Ҳарбийлар ва маҳаллий фаластинликлар ўртасида рўй берган отишмада 11 киши тан жароҳати олган.