Музокаралар номаълум муддатга қолдирилди

АҚШ ва Эрон дипломатларининг Ироқдаги вазиятни барқарорлаштиришга қаратилган музокараларининг навбатдаги босқичи номаълум муддатга қолдирилди.

Ироқ ташқи ишлар вазири Ҳушёр Зебарийнинг айтишича, томонлар бир-бирини айблагани боис, музокараларни давом эттиришнинг имкони бўлмаяпти.

Душанба куни расмий Теҳрон АҚШ ҳарбийлари Ироқда шиа жангариларига қарши амалиётларни тўхтатмагунча, Эрон бу музокараларнинг навбатдаги босқичида иштирок этмаслигини маълум қилган эди.