Мьянмада табиий офат миллиондан зиёд фуқарони бошпанасиз қолдирди

БМТнинг инсонпарварлик ёрдами кўрсатиш бўлими матбуот котиби Ричард Ҳорсейнинг таъкидича, мамлакатнинг Ирравадди минтақасида беш минг квадрат километрга тенг бўлган ҳудуд ҳануз сув остида қолмоқда.

Мьянма ҳарбий хунтаси тарқатган сўнгги маълумотларга кўра, табиий офат оқибатида 22,5 минг киши нобуд бўлган, 41 мингга яқин фуқаро бедарак йўқолган.

Мамлакат пойтахти Янгонга инсонпарварлик ёрдами юкланган самолётлар етиб келаётир.