Россия вазият кескинлигини куч билан босади

Россия агар Грузия-Абхазия можароли ҳудуддаги вазият кескинлашса, у ерга қўшимча ҳарбий куч юбориши ҳақида огоҳлантирди.

Россия Мудофаа вазирлиги баёнотида айтилишича, 1994 йилда қабул қилинган халқаро битимга мувофиқ Россия бу можароли ҳудуддаги ҳарбийлар сонини уч минг аскарга етказиши мумкин. Ҳозирда бу ҳудудга россиялик икки ярим минг ҳарбий сафарбар қилингани айтилмоқда.

Россия ҳукумати расмий Тбилисини айирмачи ҳудудлар устидан назоратни қайта ўрнатиш мақсадида ҳарбий амалиётлар режалаштираётганликда айбламоқда. Грузия эса Россия иддаоларни кескин рад этиб, расмий Москвани Грузия ҳудудини парчалашга уринаётганликда айблади.