Консорциум кенгаяди

Россия ва Қозоғистон Каспий қувури қурилиши консорциумини кенгайтириш ҳақида келишиб олди.

Мазкур келишувга Россия саноат ва энергетика вазири вазифасини бажарувчи Виктор Христенко билан Қозоғистон энергетика ва минерал ресурслар вазири Сауат Минбоевнинг Остонада бўлиб ўтган учрашуви чоғида эришилган.

Каспий қувури консорциумини кенгайтириш 2012 йилгача икки босқичда амалга оширилиши мўлжалланган. Натижада қувурнинг нефть ўтказиш имконияти ўттиз икки миллион тоннадан олтмиш етти миллион тоннагача оширилади.