ЕИ вазирлари Грузияга боради

ЕИга аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирлари кейинги ҳафтада Грузияга боришни режалаштирмоқда.

Ўтган ҳафтада ЕИ ва НАТО Россия Абхазияга қўшимча ҳарбий юбориш қарори билан минтақадаги вазиятни кескинлаштирганини маълум қилганди.

Расмий Москва Грузиянинг ҳарбий амалиётлар бошлаш таҳдиди бўлгани сабабли бу минтақада ҳарбийлар сонини ошириш қарори қабул қилинганини билдирган.