Байрутда отишмалар давом этмоқда

Ливан пойтахти Байрутда “Ҳизбаллоҳ” ҳаракати аъзолари ва бош вазир Фуад Синиора ҳукумати тарафдорлари ўртасидаги отишмалар давом этмоқда.

Хабарларга кўра, бу отишмаларда камида 10 киши нобуд бўлган, 20дан ортиқ фуқаро тан жароҳати олган.

Байрутдаги тўқнашувлар пайшанба куни ҳукумат “Ҳизбаллоҳ”га қарашли телекоммуникация тизимини ёпишга урингандан сўнг бошланиб кетганди. “Ҳизбуллоҳ” етакчиси Ҳасан Насруллоҳ ҳукуматни гуруҳга қарши уруш очишда айблади.

Айрим ахборот агентликлари “Ҳизбаллоҳ” тарафдорлари Байрутнинг кўп қисмини назорат қилаётганини билдирмоқда.