Тожикистон президенти Қозоғистонга сафар қилади

Тожикистон президенти Имомали Раҳмоннинг 12-13 май кунлари Қозоғистонга бўлажак расмий сафари чоғида икки мамлакат ўртасидаги энергетика, иқтисодиёт, савдо-сотиқ масалалари бўйича ҳамкорлик масалалари муҳокама этилиши кутилмоқда.

Тожикистон раҳбарининг Остонага ташрифи чоғида Қозоғистоннинг Роғун ГЭС қурилиши консорциумига кириши тўғрисидаги шартнома имзоланиши мумкин.

Бундан ташқари, икки мамлакат раҳбарлари 500 киловатт қувватга эга Хўжанд-Чимкент электр узатиш линиясини қуриш ҳақидаги шартномани имзолашни режалаштирган.