Кучли торнадо қурбонларга сабаб бўлди

АҚШнинг Оклаҳома ва Миссури штатларида эсган кучли торнадо оқибатида 20 киши нобуд бўлди.

Маҳаллий расмийларнинг билдиришича, иккала штатда 150га яқин фуқаро тан жароҳати олган. Юзлаб хонадон вайрон бўлиб, электр энергияси тармоқларига зарар етказилган. Ҳозир қутқарув ишлари давом этаётир.