Маҳбуслар очлик эълон қилди

“Толибон” гуруҳига алоқадорликда гумонланиб, Афғонистоннинг Қандаҳор шаҳри қамоқхонасида сақланаётган 200га яқин маҳбус очлик эълон қилди.

Маҳаллий расмийларнинг билидиришича, айрим маҳбуслар 6 кун мобайнида ҳеч нарса емаган ва уч кишининг аҳволи ўта оғир.

Афғонистондаги мустақил ҳуқуқ ҳимоячилари маҳбуслар ўзларига нисбатан қўзғатилган жиноят ишлари қайта кўриб чиқилишини талаб қилаётганини айтмоқда.