Садр шаҳарчасида зўравонлик кузатилмади

Ироқ расмийлари шиа жангарилари ва ҳукумат қўшинлари ўт очишни тўхтатишга келишгандан сўнг Садр шаҳарчасида зўравонликлар кузатилмаганини маълум қилди.

Бир неча ҳафтадан буён ҳукумат кучлари Садр шаҳарчасида шиаларнинг радикал уламоси Муқтадо ас-Садрга содиқ жангариларга қарши кенг кўламли амалиётлар ўтказиб келаётган эди.

Ироқ ҳукумати Садр шаҳарчасида ўт очишни тўхтатишга оид келишувдан қатъи назар, қидирилаётган шахслар рўйхатида бўлган жангарилар таъқиб этилиши ва хонадонларда текширувлар ўтказилишини билдирди.