Жанубий Корея бош вазирининг Ўзбекистонга расмий сафари бошланди

Хабарларга кўра, Хан Син Су Тошкентда Ўзбекистон президенти Ислом Каримов, бош вазир ва Олий Мажлис Сенати раиси билан учрашади.

10 май куни Ислом Каримов Оқсаройда “Korean Air” авиакомпанияси раиси Янг Хо Чойни қабул қилган эди. Хабарларга кўра, бу учрашув чоғида “Ўзбекистон ҳаво йўллари” билан “Korean Air” ўртасидаги ҳамкорликни ривожлаштириш масалалари муҳокама қилинган.