Тожикистон президенти расмий ташриф билан Остонага келди

Тожикистон Ташқи ишлар вазирлигининг маълум қилишича, Имомали Раҳмоннинг қозоғистонлик ҳамкасби Нурсултон Назарбоев билан учрашуви давомида 8 та ҳужжат имзоланиши режалаштирилган. Жумладан, томонлар қўшма баёнот, Тожикистон ва Қозоғистон давлатлараро мувофиқлаштирувчи кенгаши ҳамда икки давлат ташқи ишлар вазирлари кенгаши тузиш тўғрисида меморандумни имзолайди.

Шунингдек, И.Раҳмоннинг Остонага икки кунлик расмий ташрифи чоғида Тожикистондаги Роғун ГЭС қурилиши консорциумига Қозоғистоннинг ҳам қўшилиши масаласи кўриб чиқилади.