Парламент қўмитаси шартномани тасдиқлади

Қирғизистон парламенти қўмитаси мамлакатнинг Ўзбекистондан бўлган қарзларини реструктуризация қилиш тўғрисидаги шартномани тасдиқлади.

Бу шартнома 2008 йилнинг 15 январида Тошкентда ўтган ҳукуматлараро музокаралар жараёнида имзоланган эди.

Қирғизистон Молия вазирлигининг билдиришича, ҳозир Қирғизистоннинг Ўзбекистондан қарзи 8 миллион 600 минг долларни ташкил этади.

Қирғиз парламенти томонидан бу қарзни реструктуризация қилиш тўғрисидаги шартноманинг тасдиқланиши, вазирлик таъкидича, Қирғизистонга 4 миллион доллар маблағни тежаш имконини беради.