Россияда Владимир Путин бошчилигида янги ҳукумат тузилди

Бу ҳақдаги фармойиш Россия президенти Дмитрий Медведев томонидан имзоланди.

“Бош вазир ўринбосарлари сони ошди. Эндиликда бош вазирда иккита биринчи ўринбосар ва учта ўринбосар бўлади”,- деди Владимир Путин.

Хабарларга кўра, айрим вазирлар ўз лавозимида қолган. Россиянинг собиқ бош вазири Виктор Зубков эндиликда В.Путинга ўринбосарлик қилади.