Теҳронда навбатдаги учрашувлар бошланди

Теҳронда Эрон ҳукумати расмийлари ва Атом энергияси халқаро агентлиги вакилларининг навбатдаги учрашуви бошланди.

Эроннинг халқаро агентликдаги вакили сўзларига кўра, Эрон ядровий дастурига бағишланган бу учрашувлар уч кун давом этиши мумкин.

Халқаро кузатувчилар Эрон ўз ядровий дастуридан ҳарбий мақсадларда фойдаланиши мумкинлигидан ташвиш билдириб келмоқда. Расмий Теҳрон мазкур дастур тинчлик мақсадларига қаратилганини билдирмоқда.