Сайловда ислоҳотчилар ғолиб бўлди

Сербияда ўтказилган парламент сайловида ғарбпараст партиялар коалицияси энг кўп овоз тўплашга муяссар бўлди. Айни пайтда миллатчилар ҳам янги ҳукуматда коалиция тузишга имкониятлари бор эканини билдирмоқда.

Ҳозирча якшанба кунги сайловнинг натижалари эълон қилинганича йўқ, бироқ мустақил кузатувчиларга кўра, президент Борис Тадич етакчилигида ғарбпараст кучлар 39 фоиз овоз олган.

Борис Тадич ўз етакчилигидаги коалиция Сербиянинг Европадаги келажаги учун ғалаба қилганини таъкидлаб, янги ҳукуматни имкон қадар тез фурсатда тузишни ваъда қилди.