Зилзилада 7 мингдан ортиқ киши ўлди

Хитой ахборот агентликлари хабарига кўра, мамлакатнинг Сичуань вилоятида рўй берган кучли зилзила оқибатида етти мингдан зиёд фуқаро нобуд бўлган. Зилзила кучи Рихтер ўлчови бўйича 7,8 баллни ташкил этган. Ер силкиниши Пекин ва қўшни Таиландда ҳам сезилган.

Ҳозир биргина Сичуанда ўн мингдан зиёд фуқаро тан жароҳати олгани ва зилзила эпицентрига яқин бўлган биноларнинг деярли 80 фоизи вайрон бўлгани хабар қилинмоқда.

Бундан сал аввал Хитой оммавий ахборот воситалари вилоят шаҳарларидан бирида 900 ўқувчи бино тагида қолиб кетганини хабар қилган эди. Бу ерда қутқарув ишлари давом этмоқда.

АҚШ президенти Жорж Буш зилзиладан нобуд бўлган фуқаролар оила-аъзоларига таъзия изҳор қилиб, зилзила оқибатларини бартараф этишда АҚШ Хитойга ёрдам беришга тайёр эканини маълум қилди.