Ўқувчиларни озод қилиш юзасидан музокаралар

Тожикистонлик мактаб ўқувчиларини озод қилиш борасида Тожикистон ва Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирликлари ўртасида музокаралар давом этмоқда.

Тожикистон ТИВ матбуот хизмати бошлиғи Давлат Назриевнинг айтишича, бу музокаралар Ўзбекистоннинг Тожикистондаги элчихонаси воситасида олиб борилмоқда. Элчига ўзбекистонлик чегарачилар қамаб қўйган сўғдлик ўқувчилар ота-оналарининг президент Ислом Каримовга ёзган мактуби ҳам топширилган.

27 апрель куни равоч теришга чиққан тожикистонлик 31 ўқувчи тасодифан қўшни давлат чегарасидан ўтгани учун қўлга олинганди. Улардан 25 таси қўйиб юборилганди.