Мусулмонлар бепул ўқиш тарафдори

Қозоғистон мусулмонлари мамлакат раҳбариятига бепул олий таълимни жорий қилиш таклифи билан мурожаатнома йўллади.

Бу ташаббус “Мусулмонлар уюшмаси” жамоатчилик ташкилотига тегишли бўлиб, ташкилот аъзолари фикрича, мамлакатда бепул олий таълимни жорий қилиш учун барча зарур шарт-шароит бор.

Мусулмонлар уюшмаси раҳбари Мурат Телибеков мамлакат иқтисодий имкониятларининг катталиги ва Қозоғистонда туғилиш даражасининг пастлигини ана шундай омиллар қаторида санаб ўтди.