БМТ бош котиби хунтани танқид қилди

БМТ бош котиби Пан Ги Мун ва АҚШ президенти Жорж Буш Мьянма ҳарбий хунтасининг ўтган ҳафтада мамлакатда рўй берган табиий офат оқибатларини бартараф этишдаги ҳаракатларини кескин танқид қилди.

БМТ бош котиби “Наргис” циклони сабаб бўлган гуманитар бўҳрон юзасидан хунтанинг ишларини қабул қилиб бўлмайдиган ҳолат, дея баҳолади.