Бағдодда яна тўқнашувлар

Бағдодда ҳукумат қўшинлари ва радикал шиа уламоси Муқтадо ас-Садр тарафдорлари ўртасида рўй берган навбатдаги тўқнашувларда 11 киши нобуд бўлди, 20дан зиёд фуқаро тан жароҳати олди.

Ўтган ҳафта якунида ҳукумат қўшинлари ва шиа жангарилари ўзаро ўт очишни тўхтатишга келишиб олган эди.

Айни пайтда АҚШ қўшинлари қўмондонлиги америкалик аскарлар камида уч жангарини отиб ўлдирганини маълум қилди.